Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоир Бобур Бобомурод маъруза қилди. У ўз нутқида, юртимизда инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлигини таъминлаш, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид келадиган ҳар қандай ҳаракатларга қарши курашиш энг долзарб вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Ражабовнинг “Ўзбекистон ССРда совет режимининг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари”, “Қизил қўшинга қарши Бухоро” каби китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.