4 Апрел 2025 йил 0

ЙПҲ фаолиятидан

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси махсус батальон алоҳида сафарбар отряди ЙПХ инспекторлари – кичик сержант Шерзод Топканов ва сафдор Одил Тошқувватов ички ишлар органларида 5 йилдан буён хизмат қилишмоқда.

Пойтахтимизнинг Чўлпон ва Янги Ўзбекистон шоҳ кўчаларида ўткир нигоҳ ила йўлларда ҳаракат хавфсизлигинии таъминлаётган кичик сержант Ш. Топканов ва сафдор О. Тошқувватов қоидабузарларга нисбатан чора кўрмоқда. Булар орасида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автоулов бошқариш, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш ёки пиёдалар ўтиш йўлакчасида пиёдани ўтказиб юбормаслик кабилар бор. Шунингдек, уларнинг ҳар иккиси ҳам биттадан қидирувда бўлган шахсни аниқлашга муваффақ бўлган.

Икки ҳамкасбнинг қоидабузарларга ўз вақтида кўрган чоралари туфайли ҳайдовчилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қанчадан-қанча йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олинмоқда.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: