15 Апрел 2025 йил 372

Кибержиноятчилар қурбонига айланманг!

Рақамли технологияларнинг ривожланиши қулайлик яратиши билан бирга, айрим хавф-хатарларга ҳам сабаб бўлмоқда. Чунки кибермаконда ғараз ниятли кимсалар ҳам йўқ эмас. Энг ачинарлиси, шахсга доир маълумотларни ўзлаштириш орқали ўзганинг пластик карталаридаги пулларини ўзлаштириш, ҳисоб-рақамларга киберҳужум уюштириш каби ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сони ортиб бормоқда.

Шу сабабли ИИВ ходимлари томонидан барча вазирлик ва идораларда фуқароларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш саводхонлигини ошириш, қолаверса, ушбу турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тушунчалар бериш мақсадида, профилактик-тушунтириш ишлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлигида “Кибержиноятчилар қурбонига айланманг!” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ахборот-технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш бўлими бошлиғи У. Чориев, Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси ходимлари катта лейтенантлар С. Турдиев ва Ш. Исломовлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар тобора жиддий муаммога айланиб бораётган кибержиноятлар ва уларнинг турлари, улардан ҳимояланиш усуллари, амалдаги процессуал қонунчилик ҳужжатларида мазкур жиноятларга қўлланиладиган жазолар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

© Sarhad.uz

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: