Бектемир туманидаги кўприкда рўй берган ЙТҲ ҳақидаги хабар

22 май куни соат 16.30 да Бектемир туманидаги Фарғона йўли кўчасида «Ласетти» русумли автомобиль ҳайдовчиси 35 ёшли Рустам Х. пиёдани уриб юборган. ЙТҲ оқибатда 73 ёшли Наталья Н. тан шикастлари билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
ЙТҲ сабаби – пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган. Мазкур факт асосида, суд-тиббий экспертизанинг оғир шикаст етказилгани ҳақидаги хулосасини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси («») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўлларда огоҳ ва эҳтиёт бўлинг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг.