Тошкент шаҳар ИИББ Марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари биноларида қабуллар вақтинчалик тўхтатилади

Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича жорий этилган тартиб муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ Марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари биноларида фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг қабуллари вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда.

Барча мурожаатлар электрон кўринишда электрон почта (телеграм-бот) орқали қабул қилинмоқда: 

  • Тошкент шаҳар ИИББ: info@iibb.uz;
  • Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси: @passport_viza;
  • Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси: Yhxb.iibb.uz (сайтда фуқаролар мурожаати рукни мавжуд).
  • Шунингдек мурожаатлар қуйидаги телефон рақамлари орқали қабул қилинади: 71-281-93-34, 71-281-94-18 ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВ “ишонч рақами” 1102 орқали.

Шу билан бирга маълум қиламизки, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг туман бўлинмалари терговчиларига жиноят иши бўйича тергов жараёни қатнашчиларини ички ишлар органларига фақатгина кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатларини ўтказиш учун олиб келишлари мумкин. Техник имкониятлар мажуд бўлган тақдирда барча тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ видеоконференция тарзида, ички ишлар органларининг маъмурий биноларига жараён қатнашчилари бўлмаган шахсларни киритмаган ҳолда олиб борилади.

Ушбу вақтинчалик чекловлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва давлат санитария назорати органларининг тегишли тавсиялари ижроси ўлароқ жорий этилди.