22 Апрел 2024 йил 626

Тошкент шаҳар ИИББ ёш ходимлари “Заковат”да баҳслашди

Пойтахт ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий билимларини, интеллектуал салоҳиятини ошириш, ўз иқтидорини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ёш ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳар ИИББ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда туман ИИО ФМБлари ходимларидан иборат 22 та жамоа иштирок этди.

Қизғин баҳс ва мунозаралар асосида бўлиб ўтган интеллектуал ўйиннинг якуний натижаларига кўра, Бош бшқарма хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси жамоаси ғолиб деб топилди. Навбатдаги совринли ўринларни Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқамаси ходимларидан иборат жамоалар қўлга киритди.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Барча янгиликлар

Text to speech