12 Октябр 2022 йил 6951

Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди

Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Сейфулла Азимов бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлишди.
Делегация аъзолари тизим фаолияти билан танишди. Хусусан, Бош бошқарма Ахборот мультимедиа маркази ва “Шон-шараф” музейи фаолияти делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар марказда яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишиб, марказ томонидан Бош бошқарма соҳавий хизматлари фаолияти, ходимлар иш жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ҳамда яратилган ижодий материаллар томоша қилишиб, марказ хизматига татбиқ қилинган ёндашувларга юқори баҳо бердилар.
“Шон-шараф” музейига ташриф давомида меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинган республика ички ишлар органлари шаклланишининг турли босқичларида ишлатилган форма-кийимлари, авто ва мототранспорт, махсус восита ва қуроллар экспозициялари уларда катта қизиқиш уйғотди.
Ташриф сўнгида эсдалик совғалари топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech