Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Давлат дастури – мамлакат тараққиёти кафолати” мавзусига бағишланди. Тадбирда Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт Университетининг Тошкент шаҳридаги филиали проректори профессор Шуҳрат Ғоибназаров маъруза қилди. У ўз нутқида, мазкур давлат дастурида назарда тутилган мақсадларнинг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши Янги Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бугунги ҳаётидан мамнун бўлиб, юрт тараққиёти ва ривожига ўзида дахлдорлик ҳиссини туйиб яшашига хизмат қилишини, ислоҳотлар ҳар биримизнинг амалий ишимизга айланиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури ҳамда Исоқхон Тўра Ибратнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.