13 Май 2023 йил 4568

Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди

Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бюроси бош директори, полковник Дана Ҳумаид бошчилигидаги делегация вакиллари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлди.

Делегация аъзолари Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази фаолияти ва “Шон-шараф” музейи билан танишиб чиқди. Меҳмонлар марказда яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишиб, марказ томонидан Бош бошқарма соҳавий хизматлари фаолияти, ходимлар иш жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ҳамда яратилган ижодий материалларни томоша қилиб, марказ хизматига татбиқ қилинган ёндашувларга юқори баҳо бердилар.

“Шон-шараф” музейига ташриф давомида меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинган республика ички ишлар органлари шаклланишининг турли босқичларида ишлатилган форма-кийимлари, авто ва мототранспорт, махсус восита ва қуроллар экспозициялари уларда катта қизиқиш уйғотди.

Ташриф сўнгида эсдалик совғалари топширилиб, суратга тушиш маросими бўлиб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech