Профилактика инспектори дўкондан содир этилган ўғриликни шахсий қидирув усули билан фош этди

Тошкент шаҳар ИИББ саҳифасига Юнусобод туманида яшовчи Виктория исмли фуқаро мурожаат қилди. Унинг турмуш ўртоғи вафот этгач у икки фарзанди билан ёлғиз боқувчисисиз қолган. Шароит оғирлашгач аёл ижтимоий ёрдамга муҳтож одамлар рўйхатида кирди. Карантин даврида санитария-эпидемиология талаблари туфайли ўрнатилган чекловлар сабабли даромад топиш имконияти йўқолди ва вазият янада кескинлашди. Ўз хабарида, аёл иш жойидаги вазиятни тушунтирди, уйда ҳеч қандай озиқ-овқат маҳсулоти қолмаганлигини маълум қилиб, болаларидан ташвишда эканлигини айтди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу хабарни Профилактика бошқармасига мақсадли ёрдамни ташкил этиш учун йўналтирди, аммо бир нарса аниқ эди: ушбу ҳолатда тезроқ ҳаракат қилиш керак. Шунда Юнусобод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори подполковник Шахноза Aбзалова: «Aгар сўровнома қилсак, кўп вақт кетиши мумкин... Қариндошлар билан гаплашаман, оиламиз билан бирга ёрдам беришимиз мумкин», — дея жавоб берди.

Кейинчалик ходимларнинг саволларига подполковник Aбзалова: «Биз зарур бўлган ҳамма нарсани олдик ва ўғлим билан бирга бордик... Хотиржам бўлинг», — деб, фотосуратлари билан ўртоқлашди. Кейин Викториянинг ўзи қуйидаги хабарни йўллади: «Мен сизнинг хизматингизга биринчи бор мурожаат қилаётганим йўқ, илтимосларим ҳеч қачон эътиборсиз қолмади. Aллоҳ сизни ва яқинларингизни асрасин. Ёрдам учун раҳмат. Улар ҳамма нарсани олиб келишди, Шахноза каби инспекторлар кўпайсин. Унга ва унинг оиласига раҳмат!»

Бировнинг мусибатига бефарқ бўлманг.