«Спортни сев, спорт билан яша»

Тошкент шаҳар ИИББ ходималари учун жисмоний тайёргарлик билан шуғулланиш – мунтазам ишлардан биридир. Турли бўлинмаларда хизмат олиб борувчи қиз ва аёллар мунтазам равишда Кадрлар бошқармаси спорт залида бўлиб, у ерда фитнес, волейбол, самбо ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 17 январь кунидаги 17-сон “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ талаблари ижросини хамда Тошкент шаҳар ИИББ аппаратида хизмат қилаётган хотин-қизларни саломатлиги ва иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавият ва маърифат ишлари ва кадрлар таъминоти департаменти “Ишчи гурухи”, Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси билан биргаликда жорий йилнинг 4 май куни бош бошқарма Спорт залида аёл ходималар билан жисмоний тайёргарлик машғулотлар бўлиб ўтди.

Бугун ҳам ИИББ марказий аппарати вакилалари жисмоний тарбия учун вақт ажратиб, иммунитет учун фойдали бўлган машқларни бажаришди.