8 Ноябр 2024 йил 122

Миробод туманида жиноят муҳокамаси ўтказилди

Жиноятчиликнинг муҳокамаси Тошкент шаҳар 12 та туман ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан доимий равишда жойларда ўтказиб келинмоқда. Куни кеча тумандаги Тошкент амалий фанлар университетида ИИББ ЖТСБ бошлиғи подполковник Б.Анваров ва Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари подполковник О.Хасановлар бошчилигидаги туман ИИБ масъул ходимлари, ўқув муассасаси ўқитувчи ва талаба ёшлар, “маҳалла еттилиги” вакиллари ҳамда гумонланувчилар иштирокида жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.


Муҳокамада тумандаги савдо мажмуаси олдида бир гуруҳ шахслар ўртасида юз берган безорилик жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, унга омил бўлган шарт-шароитлар кўриб чиқилди.


Масъул ходимлар туман ва шаҳардаги жиноятчилик билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот бериб, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш, бу борадаги чора-тадбирларни кучайтириш, шунингдек, жиноят содир этилишига сабаб бўлаётган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш зарурлигини таъкидладилар.


Келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилди.

Барча янгиликлар

Text to speech