9 Ноябр 2024 йил 1157

Тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклаймиз!

Бугун, Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан биз чуқур ҳурмат ва миннатдорчилик билан Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бўлимида фаолият юритаётган барча шифокорлар, ҳамширалар ва барча тиббиёт ходимларига мурожаат қилмоқчимиз.


Ички ишлар органлари ходимларининг саломатлигини сақлаш – бу самарали хизмат ва жамиятимизда тартибни таъминлашнинг муҳим қисмидир. Сизнинг ўз ишига фидойи бўлганлигингиз, ўз касбингиз устаси ва инсонларга нисбатан ғамхўрлигингиз саломатлик ва хавфсизлик учун пойдевор яратади. Тинчликни ва хавфсизликни ҳимоя қилувчи ходимларнинг соғлом бўлишида сизлар мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқдасизлар.


Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида мамлакатимизда Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланади. Бугун биз ушбу шарафли касбни танлаган барча тиббиёт ходимларини табриклаймиз. Сизлар ички ишлар органлари ходимларининг диагностика, даволаш ва соғлиғини тиклашда ўзингиздаги касбий малака ва фидойиликни намоён этяпсиз ва бунга чуқур миннатдорчилик билдирган ҳолда табриклаймиз.


Сизларга мустаҳкам соғлик, узоқ ва бахтли умр, ҳамкасбларингиз ва беморларингиздан муносиб ҳурмат, шунингдек, ўзингиз бажараётган улкан ва шарафли ишда муваффақиятлар тилаймиз. Сизнинг малакангиз ва маҳоратингиз доимо юқори баҳолансин.


Байрамингиз муборак, азиз тиббиёт ходимлари!

Барча янгиликлар

Text to speech