8 Ноябр 2024 йил 1040

Тошкент шаҳар ИИББда Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни арафасида бош бошқарма раҳбарияти ташаббуси билан шаҳар Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир "Юр тараққиёт йўлида бирлашайлик" шиори остида ўтказилди.


Тадбир давомида иштирокчилар касаба уюшмасининг 120 йиллик тарихига ва бугунги кундаги олиб борилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, спорт- соғломлаштириш борасидаги хайрли ишларига юксак баҳо бердилар. Шунингдек, замонавий чақириқларга жавобан, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш борасида шаҳар ички ишлар органлари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг фаолияти алоҳида таъкидланди.


Тадбир якунида, касаба уюшмаси фаолиятига ўз ҳиссасини қўшган бир гуруҳ ходимлар ва ўз хизмат вазифаларини бажаришда фидокорона хизмат олиб бораётган 45 нафар ёш ходимларга эсдалик совғалари топширилди.


Шунингдек, хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларига алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг оила аъзоларига пойтахт ИИББ бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси номидан миннатдорчилик ва ҳурмат сифатида совғалар тақдим этилди, бу уларнинг жамият олдидаги беқиёс қурбонликларига бўлган ҳурматни ифодалайди.

Барча янгиликлар

Text to speech