9 Ноябр 2024 йил 979

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари "Яшил шаҳар" челленжида қатнашмоқда

Пойтахтда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Яшил шаҳар" челленжига старт берилди. Ушбу челленжнинг мақсади Тошкент шаҳридаги экологик ҳолатни яхшилаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва шаҳар аҳолиси учун қулай шароит яратишдир. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан шаҳарни кўкаламзорлаштириш, кўчат ва дарахтлар экиш ҳамда табиий мувозанатни мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Жумладан, Бектемир туманида Тошкент шаҳар ҳокимияти, ИИББ, прокуратура, Миллий гвардия ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарияти ва соҳавий бўлинмалари ходимлари, кўнгиллилар ва маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этишди. Махсус техникаларни жалб қилган ҳолда ҳудудни ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, кўплаб манзарали ва мевали дарахтлар экилди.


Пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам ИИО ҳудудий ходимлари ушбу челленжда фаол фаол иштирок этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech