«Ўзингиз эслаб қолинг ва бошқаларга гапириб беринг» профилактик акцияси давом этмоқда

Жиноят қурбонига айланмаслик учун огоҳлантириш ишларига йўналтирилган акция давом этмоқда. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг сўрови натижаларига кўра, бу каби суҳбатларнинг фойдаси катта бўлиб, акция фуқароларга муҳим маълумот етказиш ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига зарур саволлар билан мурожаат қилиш имкониятини яратмоқда. Бош бошқарма ахборот ресурсларида мунтазам равишда навбатдаги акция ҳақида маълумот берилиб боради. Аммо ҳар доим ҳам хабарлар эълон қилинмайди. Бугун, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва халқ тилида “Ипподром” номи билан машҳур бозор ҳудуди учун масъул бўлган 9-сон ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида ўтказилган акцияларни ёдга олишга қарор қилдик.

Яхмалак атрофида хизмат олиб борувчи  “туристик полиция” ходимларининг асосий вазифаси жамоат тартибини таъминлаш ва фуқароларга ёрдам кўрсатишдан иборат. Шунга қарамасдан матбуот-хизматининг акцияда иштирок этиш тўғрисидаги таклифига “турполиция” ходимлари рози бўлишди. Фуқаролар автомобиль калитини ўтолдиргичда қолдирмаслик, қимматбаҳо буюмлар ва пулларни автомобиль салонида қолдирмаслик, яхши таниш бўлмаган одамларнинг ваъдаларига ишониб қолмасликка чақирувчи эслатмалар диққат билан кўздан кечиришди. Яхмалакка келганлар ва дам олувчилар ходимларни диққат билан тинглаб, кўплаб саволларига жавоб олишди.

“Чилонзор буюм савдо комплекси” бозоридаги фуқаролар ва бозор ишчиларида ҳам кўплаб саволлар туғилди. Чилонзор тумани ИИО ФМБ 9-сон ички ишлар бўлими ходимлари фуқароларни шахсий буюмларга эътиборли бўлишга ва автомобиль салонида қимматбаҳо буюмлар ва калитни қолдирмасликка чақириб, уларга Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази томонидан тайёрланган эслатмаларни тарқатишди.