Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгашининг ўн иккинчи сессиясида маъруза қилди

22 май куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Тадбир доирасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, карантин қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари подполковник Садиров , йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маъруза билан чиқиш қилди. Хусусан, ҳокимият томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда 7 та светофор ва 676 та янги йўл белгилари ўрнатилди, 746 та йўл белгилари алмаштирилди, 264 таси – тикланди, чизмаланган йўллар 33,9 минг кв.м.ни, янгиланган пиёдалар йўлакчалари эса – 1,8 минг кв.м.ни ташкил этди. Йил бошидан буён 44.000 дан ошиқ ЙҲҚ қоидабузарликлари қайд этилган бўлиб, карантин даврида ҳаракатланишга рухсат берувчи стикерни қалбакилаштириш билан боғлиқ 8 та факт қайд этилди, шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш мақсадга мувофиқ бўлмагани сабабли 500 дан ортиқ стикерлар бекор қилинди. Шунингдек йўл инфратузилмаси яхшилаш бўйича тавсиялар эшиттирилди. 

Сессия якунида Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши шаҳар кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга оид бир қатор тавсиялар бўйича қарор қабул қилди.