Мобиль телефон ўғирлигида гумонланувчи шахс бир сутка ичида қўлга олинди

Миробод тумани ички ишлар органларида 24 ёшли Давид Н. мурожаат қилиб, мобиль телефони ўғирланганлигини, телефон ғилофида эса 100 АҚШ доллари бўлганини маълум қилди. Давиднинг сўзларига кўра, 20 февраль куни тахминан соат 15.00 да у бир эркакни ўз автомобилида манзилига олиб бориб қўйган. Ғаразгўй жабрланувчининг чалғиганидан фойдаланиб, телефонни ўғирлаб кетган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида кейинги куннинг ўзида жиноят қидирув ва ППХ ходимлари гумонланувчи – 31 ёшли Элмурод М.ни қўлга олишди. Тергов давом этмоқда.