Тошкент шаҳар ИИББ делегациясининг Россия ИИВ Москва шаҳри бўйича Бош бошқармасига ташрифи тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Р. Джураев бошчилигидаги Тошкент шаҳар ИИББ делегацияси расмий ташриф билан Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлди.

Жавоб ташрифи 2019 йилнинг октябрь ойида Россия ИИВ Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси бошлиғи полиция генерал-майори О. Барановнинг Тошкент шаҳрига ташриф буюрганида икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида имзоланган Ҳамжиҳатлик меморандуми дориасида бўлиб ўтди. 

            Тошкент шаҳар ИИББ делегацияси кавалер батальонлардан ташкил топган 1-тезкор полиция полки жойлашган ҳудудда бўлишди. Меҳмонларга отлиқ полиция тарихи ва келажакдаги вазифалар ҳақида сўзлаб беришди, полициячилар учун яратилган шароитлар, чавандознинг кийим-боши намуналари ва отларнинг анжомлари билан таништиришди. Отлиқ полиция ходимлари фигурали юриш ва чавандозлик элементларини намойиш этдилар.

Москва полицияси Бош бошқармасида меҳмонларга Навбатчилик қисмининг Ситуацион марказини, “02” хизмати намойиш этиб, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида қайд этишга ва жиноятларни фош этишда, шунингдек ғаразгўйларни ҳаракатларини кузатишга ёрдам берадиган видеофиксация тизимини жорий этилиши ва ишлатилиши ҳақида сўзлаб бердилар.

            Ташриф давомида Тошкент шаҳар ИИББ делегациясининг Россия ИИВ Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтиб, унда Ўзбекистон ва Россия Федерацияси пойтахтларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳамкорлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.