ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, муҳтарам фахрийлар!

           Иккинчи жаҳон урушида Ватан озодлиги, юртимиз тинчлиги йўлида  қаҳрамонона иштирок этган, фронт ортида ҳам фидойилик, жасорат намуналарини кўрсатган табаррук нуронийларимизни шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 79 йиллиги билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркиби номидан самимий табриклайман!           Бугун барчамиз буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган, мана шу доруломон кунларга етиб келолмаган юртдошларимизни ёд этамиз, уларнинг хотираси, пок руҳлари олдида таъзим бажо келтирамиз. Бешафқат урушда, машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва матонат кўрсатган барча фахрийларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром, чуқур миннатдорлик билдирамиз.           Ҳаётнинг оғир ва аччиқ синовларини мардона енгиб ўтган Сиз азизларнинг Янги Ўзбекистонимизни ҳар томонлама юксалтириш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, мустаҳкам иродали инсонлар этиб тарбиялашга қўшаётган муносиб ҳиссангизни юксак қадрлаймиз.        Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тинч ва озод, эркин ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун сизларга яна бир бор самимий миннатдорлик билдираман. Барчанггизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга фаровонлик, дастурхонингизга қут-барака, юртимизга тинчлик, осойишталик тилайман. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғигенерал-майор Азиз Ташпулатов

8 Май 2024 йил

19

Ёшлар истиқболини кўзлаб

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан давлатимиз раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Юнусобод тумани 3-сектор ҳудудидаги 16 та маҳаллада яшовчи, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 11 736 нафар ёшлар  тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” платформасига киритилди. Улар пойтахт ИИББ, туман ИИО ФМБ раҳбарларига бириктирилди ва тоифаларга ажратилди.Туманнинг 3-сектор раҳбарига бириктирилган Адолат маҳалласида яшовчи 284 нафар ёшларнинг муаммолари ўрганиб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатиш истиқболлари режалаштирилди.Таъкидлаш лозимки,  шу кунга қадар 3-сектор раҳбари раислигида ҳудудда истиқомат қилувчи ёшлар билан  15 марта учрашувлар бўлиб ўтди. Жами келиб тушган 52 та мурожаат ўрганилиб, уларнинг 38 таси ижобий ҳал этилди, 14 таси бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.Шунингдек, куни кеча сектор штабида уюштирилган ёшлар билан учрашувда 120 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ўзларининг турли муаммолари, масалалари ечими борасида саволлар билан мурожаат этишди. Улардан 50 нафарининг муаммолари тингланиб, аксарияти ижобий ҳал этилди.Бундан ташқари, 4 нафар ёшларнинг контракт тўловларини тўлаб бериш бўйича сертификатлар тақдим этилди ҳамда ёшлар билан ишлашда фаоллик кўрсатиб келаётган 3 нафар ёшлар етакчиларига сектор раҳбарининг миннатдорчилик фахрий ёрлиқлари топширилди.

7 Май 2024 йил

238

Сайёр судда пробация ҳисобидаги шахслар жазодан озод этилди

Пойтахтнинг  Чилонзор туманида жойлашган “Боғзор” маҳалласида  сайёр суд ўтказилди.Чилонзор тумани ИИО ФМБ пробация бўлими ходимлари томонидан  18 нафар назорат остидаги шахслар судга олиб келинди.  Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьялари иштирокида ўтказилган  сайёр суд мажлисида 9 нафар шахсларга нисбатан тақдимномалар кўриб чиқилди.Пробация хизмати тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланган, шунингдек, суд томонидан тайинланган жазонинг тегишли қисмини ўтаб бўлган маҳкумларнинг ўталмай қолган жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.Шунингдек, сайёр суд мажлиси якунида туман судининг судьялари томонидан назорат остидаги шахсларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

7 Май 2024 йил

137

Интерактив хизматлар

Text to speech