Азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, муҳтарам фахрийлар!
Иккинчи жаҳон урушида Ватан озодлиги, юртимиз тинчлиги йўлида қаҳрамонона иштирок этган, фронт ортида ҳам фидойилик, жасорат намуналарини кўрсатган табаррук нуронийларимизни шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 79 йиллиги билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркиби номидан самимий табриклайман!
Бугун барчамиз буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган, мана шу доруломон кунларга етиб келолмаган юртдошларимизни ёд этамиз, уларнинг хотираси, пок руҳлари олдида таъзим бажо келтирамиз. Бешафқат урушда, машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва матонат кўрсатган барча фахрийларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром, чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Ҳаётнинг оғир ва аччиқ синовларини мардона енгиб ўтган Сиз азизларнинг Янги Ўзбекистонимизни ҳар томонлама юксалтириш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, мустаҳкам иродали инсонлар этиб тарбиялашга қўшаётган муносиб ҳиссангизни юксак қадрлаймиз.
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тинч ва озод, эркин ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун сизларга яна бир бор самимий миннатдорлик билдираман. Барчанггизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга фаровонлик, дастурхонингизга қут-барака, юртимизга тинчлик, осойишталик тилайман.