2 Май 2024 йил 1155

Ҳар бир оила ибрат намунаси

Бир неча йиллардан буён ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида “Намунали оила” кўрик- танлови ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги танловда Бош бошқарма соҳавий хизматларидан танлаб олинган ўнта оила қатнашди.


Танлов шартларига кўра дастлаб, ҳар бир иштирокчи оила аъзолари биргаликда миллий рақс, шеър, қўшиқ, халқ ўйинлари ва бошқа бадиий чиқишларини намойиш этдилар. Оила аъзолари белгиланган шартларни иштиёқ ва завқ билан бажаришгани ҳакамлар эътиборидан четда қолмади.


Танловнинг иккинчи шарти - “Бу менинг оилам” номи остида бўлиб, унда энг яхши оилавий фотосуратлар ва видеороликларнинг тақдимоти яъни, ўнта фотосуратдан иборат оилавий электрон фотоальбом ҳамда оила муносабатлари, анъана ва қадриятлардан ҳикоя қилувчи 3-5 дақиқали видеороликни ҳакамлар эътиборига ҳавола этиш белгиланган. Ушбу шартларнинг ижросини диққат билан кузатиб баҳолаб борган ҳакамлар мусобақанинг учинчи якуний босқичига ўтишди.


Учинчи шартга кўра иштирокчилар ўзбек ва жаҳон адабиётининг кўзга кўринган намоёндалари, мутафаккир ва алломалар қаламига мансуб асарларнинг мазмун-моҳияти, ғояси ва аҳамияти борасидаги саволларга жавоб бердилар.


Танлов шартларининг бажарилиши ҳакамлар ҳайъати томонидан диққат билан кузатилиб, холисона ва адолатли баҳоланиб борилди.


Ниҳоят, танлов иштирокчилари учун ҳаяжонли дақиқалар бошланди. Ҳамма, ҳатто томошабинлар ҳам танлов натижаларини интиқлик ва катта қизиқиш билан кута бошлашди.


Ҳайъат аъзолари якдиллик билан 1-ўринга ИИББ ЖТСБ саф бўлинмалари ППХБ 1-махсус сафарбарлик батальони 2-отряд гуруҳ командири, капитан Маматов Умиджон Иброҳим ўғли оиласини муносиб деб топишди.


Фахрли 2-ўринга икки оила - Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими, бўлинма терговчиси, майор Данабоев Одил Холбоевич ҳамда Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори, капитан Салимов Самариддин Самадович оиласи лойиқлиги эътироф этилди.


Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҲПБ катта инспектори, подполковник Тўхтамуродов Фахриддин Джалолитдинович ва ИИББ ЙҲХБ саф бўлинмалари ЙПХ бригадаси 1-батальон 6-сафарбарлик гуруҳи инспектори, кичик сержант Абдувалиев Бекали Мақсудали ўғли оилалари эса учинчи ўринни қўлга киритишди.


Танлов ғолиблари ИИББ раҳбариятининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.


Кўрик-танлов барчада илиқ таассурот қолдирди.

Барча янгиликлар

Text to speech