7 Май 2024 йил 1793

Шайхонтоҳур тумани учинчи сектор раҳбари битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди

Шайхонтоҳур тумани 3-сектор раҳбари – туман ИИО ФМБ бошлиғи полковник Отабек Жамолов ёшлар ва битирувчилар билан жойларда сайёр учрашувлар ўтказди. Мазкур учрашувлар 3-сектор ҳудудида жойлашган Илғор, Маннон Уйғур номидаги маҳаллаларда бўлиб ўтди.

Йигит ва қизлар бўлажак касбни танлаш, олий ўқув юртларида таҳсил олиш ҳақида суҳбатлашди, ички ишлар органларига қандай ишга кириш мумкинлиги билан қизиқди. Улар бевосита 3-сектор раҳбарига ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.

Учрашувларда ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва уларни ўйлантираётган бошқа муаммоларга оид бир қатор мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech