Бир гуруҳ ёшлар учун пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурсия ташкил этилди
Тошкент шаҳар ИИББ соҳавий хизматлари ходимлари томонидан ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг маънавий камолотини юксалтириш мақсадида турли тадбирлар, учрашувлар, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурсия, театр ва кинога саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Яқинда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан Миробод тумани Миробод маҳалласидаги бир гуруҳ ёшлар учун Ҳазрати Имом мажмуаси ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасига экскурсия ташкил этилди. Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф давомида болалар бугунги кунгача сақланиб қолган қадимий иншоотларни яқиндан кўздан кечиришди ва уларнинг тарихини ўрганишди. Ёшлар Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг миллий тикланиш ҳаракати – жадидчилик намояндалари ҳақида ҳикоя қилувчи ноёб кўргазма билан ҳам танишди.