6 Май 2024 йил 1377

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Хотира ва қадрлаш – миллий қадрият” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон миллий университети вакили профессор Аваз Ерматов маъруза қилди. У ўз нутқида, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни бугун чинакам миллий – умумхалқ байрамига айланганлигини, шу куни Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар ёдга олинишини, ҳаёт бўлганларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга юксак эҳтиром кўрсатилишини, қолаверса, кексалик гаштини сураётган фахрийларимизни ардоқлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш мустақиллик йилларида давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини таъкидлаб ўтди. 

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech