7 Май 2024 йил 567

Сайёр судда пробация ҳисобидаги шахслар жазодан озод этилди

Пойтахтнинг  Чилонзор туманида жойлашган “Боғзор” маҳалласида  сайёр суд ўтказилди.

Чилонзор тумани ИИО ФМБ пробация бўлими ходимлари томонидан  18 нафар назорат остидаги шахслар судга олиб келинди.  

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьялари иштирокида ўтказилган  сайёр суд мажлисида 9 нафар шахсларга нисбатан тақдимномалар кўриб чиқилди.

Пробация хизмати тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланган, шунингдек, суд томонидан тайинланган жазонинг тегишли қисмини ўтаб бўлган маҳкумларнинг ўталмай қолган жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Шунингдек, сайёр суд мажлиси якунида туман судининг судьялари томонидан назорат остидаги шахсларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.



Барча янгиликлар

Text to speech