Устахонада содир этилган ўғирлик бўйича жиноий иш қўзғатилди

Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ дан келиб тушган хабарга кўра, 27 июнь куни соат тахминан 21.00 ларда 30 ёшли Мухаммадали Ж. устахонада қаровсиз қолдирилган, 29 ёшли Жўрабек Т.га тегишли бўлган, 3 дона баҳоси 1.600.000 сўмлик перфоратор ва 300.000 сўмлик электродрелларни яширин тарзда олиб, воқеа жойидан яширинган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғирлик") билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.