Бектемир тумани учинчи секторининг фаолияти тўғрисида

Бектемир тумани шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор раҳбарияти аҳолининг яшаш шароитини, фуқароларнинг моддий имкониятларини яхшилаш, бандлик билан таъминлаш, ҳудудни ободонлаштириш ва фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш масалалари билан шуғулланишмоқда. Йўл қурилиши ва инфратузилмани янгилаш муаммолари ҳал қилинмоқда: 3-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларнинг ички кўчаларида асфальт ётқизилди, туманнинг Билол Нозим кўчасидаги кўп қаватли уйлар ташқи кўриниши яхшиланди.
Бундан ташқари, учинчи сектор ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий ва моддий кўмакка муҳтож оилаларни аниқланиб, рўйхат тузилди. Яқинда учинчи сектор раҳбари ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда “темир дафатарга” киритилган 19 та оилалардан хабар олишди. Ҳар бир оилага озиқ-овқат тўпламлари топширилди.