Тошкентда отлиқлар паради бўлиб ўтади

1 октябрь куни 16:00 Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида отлиқлар паради бўлиб ўтади. Тадбирда инглиз, немис, қирғиз, қорабайир ва фриз зотларига мансуб 100 дан ортиқ от иштирок этади, дея хабар қилди Йилқичилик ва от спорти федерацияси «Газета.uz"га.

 

 

 

Парадда от спорти билан шуғулланувчи спортчилар, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Патруль-пост хизмати ва жамоатчилик тартибини сақлаш бош бошқармаси ҳамда Миллий гвардия фахрий қоровул кавалерия эскадрони батальони отлиқлари иштирок этади.

«Отлиқлар марши 1 октябрь куни бизнинг азиз ва севимли ўқитувчи ва мураббийларимиз байрами муносабати билан ўтказилади», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон тарихида илк отлиқлар паради 8 июль куни бўлиб ўтди. Ўшанда турли зотга мансуб 80 дан ортиқ от пойтахт кўчалари бўйлаб ўтган эди.

 

Манба: www.gazeta.uz