ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Хавфсиз Ҳаракат лойиҳаси Jolbors фестивалида тўртта мукофотга сазовор бўлди

Ўтган йилнинг октябрь ойи охирида Тошкент шаҳар ИИББ GROSS суғурта компанияси билан ҳамкорликда ҳайдовчиларнинг хабардорлигини ошириш, светофор ва тезлик меъёрларига риоя қилишни тарғиб қилиш ҳамда пойтахтда йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтиришга қаратилган Хавфсиз Ҳаракат   ижтимоий лойиҳасини ишга туширган эди.Ушбу лойиҳа 22 сентябрь куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Jolbors Марказий Осиё коммуникациялар фестивалида тўртта мукофотга сазовор бўлгани қувонарлидир. Jolbors Festival Марказий Осиёдаги етакчи реклама фестивалларидан бири бўлиб, ҳар йили МДҲ давлатларидан ижодий соҳа вакилларини бирлаштиради.Лойиҳа «Маркетинг» йўналишида "Тажриба ва брендни фаоллаштириш" номинациясида олтин, "Матбуот ва ташқи реклама" ҳамда «Медиа» йўналишларида «Ғоялар» ва "Босма материаллардан ижодий фойдаланиш" номинацияларида кумуш, «Стратегия» йўналишида бронза медалларига сазовор бўлди.Хавфсиз Ҳаракат лойиҳаси доирасида катталар ва болаларни пиёда йўлларда янада кўзга ташланадиган қилувчи нур қайтарувчи элементли шоппер сумкалар ишлаб чиқилди. Тошкент шаҳар ИИББ GROSS суғурта компанияси, Uzum жамоаси, ва Vazari маркетинг агентлиги мактаб ўқувчилари учун бир қатор тадбирлар ўтказиб, уларга йўлларда юриш қоидаларини тушунтирди ҳамда пиёдалар ўтиш жойи белгиси туширилган сумкаларни совға қилди.Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз Ҳаракат   ижтимоий лойиҳасининг ташкилотчиси бўлиб, ташаббусни қизғин қўллаб-қувватлади. Ушбу ҳамкорлик Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш тадбирларида ўзаро ёрдам кўрсатишга қаратилган.

28 Сентябр 2024 йил

105

Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида ёшлар билан учрашув

Куни кеча Миробод тумани ИИО ФМБ ташаббуси билан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишига қарши курашиш ойлиги доирасида Тошкент давлат транспорт университетида "Психотроп ва гиёҳвандлик воситаларининг ёш авлодга салбий таъсири” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.Тадбир давомида талабаларга гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни тарқатиш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, мутахассислар бундай моддаларни истеъмол қилиш оқибатлари ва уларнинг саломатликка ҳамда жамиятга салбий таъсир қилишини тушуниб етишлари муҳимлигини таъкидладилар.Тадбир сўнгида мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди, бу эса ўқувчиларга ушбу муаммонинг жиддийлигини янада чуқурроқ тушуниш имконини берди.Тадбир ташкилотчилари бундай ташаббуслар ёшлар ўртасида огоҳликни оширишга, уларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга нисбатан барқарор салбий муносабатни шакллантиришга ёрдам беради, деган умидни билдириши.

27 Сентябр 2024 йил

262

Таъмирлаш важи билан содир этилган фирибгарлик юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Юнусобод тумани ИИО ФМБга 44 ёшли Улуғбек К. ариза билан мурожаат қилиб, 2023 йил апрель ойида Андрей К. ўзини қурилиш бўйича уста деб таништириб, уйида таъмирлаш ишларини бажаришни ваъда қилди. Хизмат ҳақи сифатида олдиндан Улуғбекдан 142 млн сўм олган. Аризачи сўзларига қараганда, уста таъмирлаш ишларини бошлаган, бироқ бироз вақт ўтгач, у ишни тўхтатиб, уй эгаси билан учрашмасдан қочиб юрган, телефон қўнғироқларига жавоб бермай қўйган. Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида ушбу шахс пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.Ҳурматли фуқаролар, таъмирлаш ишлари юзасидан ишончли усталарга мурожаат қилишни ва иш тўлиқ топширилгандан кейингина пулини тўлашни тавсия қиламиз.

27 Сентябр 2024 йил

156

Фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан фирибгарларнинг алдовларига ишониб қолмасликни, оғзаки келишувларни нотариал тасдиқламасдан туриб пул ўтказишга шошилмаслик кераклиги тўғрисида кўп бора огоҳлантирилади. Лекин шунга қарамай, айрим фуқаролар қуруқ ваъдаларга ишониб, охир-оқибат фирибгарлар қурбонига айланишмоқда.Масалан, Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 2023 йил 6 октябрь куни 32 ёшли Мирвали Н. 42 ёшли Зухритдин Н.нинг ишончига кириб, унга “Range Rover Autobiography" русумли автомобильни олиб беришини ваъда қилиб, 255 минг АҚШ доллари пулларни олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган.Ҳурматли фуқаролар! автомобилларни сотиб олиш ёки сотишда фирибгарлик тузоғидан эҳтиёт бўлинг! Олди-сотди шартномаларини фақат нотариал тартибда расмийлаштиринг.

26 Сентябр 2024 йил

326

Интерактив хизматлар

Text to speech