Тошкент давлат иқтисодиёт университетида сайёр суд ўтказилди
Унда Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди раиси ҳамда судьялари, туман ИИО ФМБ раҳбарияти иштирок этишди.
Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан яна бир гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди. Ушбу жиноятни содир этган бир қатор ёшларга нисбатан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида сайёр суд бўлиб ўтди.
Уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланиб, талаба-ёшларга қонун устуворлиги таъминланганлиги ва шу каби ҳолатлар содир қилмасликлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди. Шунингдек, гиёҳвандлик умр заволи эканлиги, жиноят эса ҳеч қачон жазосиз қолмаслиги тушунтирилди.