27 Сентябр 2024 йил 1261

Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида ёшлар билан учрашув

Куни кеча Миробод тумани ИИО ФМБ ташаббуси билан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишига қарши курашиш ойлиги доирасида Тошкент давлат транспорт университетида "Психотроп ва гиёҳвандлик воситаларининг ёш авлодга салбий таъсири” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир давомида талабаларга гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни тарқатиш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, мутахассислар бундай моддаларни истеъмол қилиш оқибатлари ва уларнинг саломатликка ҳамда жамиятга салбий таъсир қилишини тушуниб етишлари муҳимлигини таъкидладилар.

Тадбир сўнгида мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди, бу эса ўқувчиларга ушбу муаммонинг жиддийлигини янада чуқурроқ тушуниш имконини берди.

Тадбир ташкилотчилари бундай ташаббуслар ёшлар ўртасида огоҳликни оширишга, уларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга нисбатан барқарор салбий муносабатни шакллантиришга ёрдам беради, деган умидни билдириши.

Барча янгиликлар

Text to speech