Тошкент шаҳар ИИББ ходими – самбо бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблари қаторида

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ Махсус дивизион бригадаси кадрлар гуруҳи катта инспектор-методисти бўлмиш подполковник Жамшид Файзиев жорий йилнинг 19-21-октябрь кунларида Ўзбекистон Республикаси “Самбо” уюшмаси таркибида Лимассол шаҳрида (Кипр) спорт усталари ўртасида бўлиб ўтган самбо бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Ҳамкасбимиз 90 кг вазн тоифасида курашди. Ж. Файзиев яримфиналда Қозоғистонлик курашчини енгди. Мусобақа якунига кўра Жамшид учинчи ўринни эшаллаб, бронза медали ва диплом соҳиби бўлди.

Қайд этиш керакки, подполковник Жамшид Файзиев дзюдо ва миллий кураш бўйича республика ва халқаро мусобақаларда бир неча бор иштирок этган.

Жамшид тўрт йил давомида самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатида қатнашиб, биринчи ўринни эгаллаб келган. 2016, 2018 ва 2019 йилларда спортчимиз спорт усталари ўртасида ўтказиладиган самбо бўйича Жаҳон чемпионатида совринли ўринлар соҳиби бўлди.

Бугунги кунда Жамшид Файзиев 2020 йил январь ойида Нур-Султонда (Қозоғистон) бўлиб ўтадиган самбо бўйича Халқаро чемпионатга ҳамда келгуси йилда Польшада ўтказиладиган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Подполковник Жамшид Файзиев 1986 йилда яккакураш спорт турлари билан шуғулланиб келмоқда, унинг орзуси эса – Жаҳон чемпионатида олтин медаль соҳиби бўлиш.