Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари автомобиль салонидан пул ўғирлаганликда гумонланувчи шахсни иссиқ издан қўлга олишди

2 июнь куни соат 15.30 да Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида номаълум шахс “ГАЗ-33” юк автомобилининг эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, салондан 24 ёшли ҳайдовчи Жавлон Й.га тегишли бўлган 200 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм пулларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Пуллар йўқолганини пайқаган ҳайдовчи ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилди. Кўрилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят қидирув хизмати ходимлари ғаразгўй – 18 ёшли Жиззах вилоятилик Шодиёрмирзо К. эканлигини аниқлашди. Гумонланувчи қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобилингизни қаровсиз қолдирманг, эшикларни беркитиб юринг ва шахсий буюмларингизни ҳамда пулларингизни кўринар жойда қолдирманг.