19 Fevral 2019 Yil 2203

Тезкор хабар

Бугун, 19-февраль куни соат 14.34 да 101 рақамига Учтепа тумани, Нашриёт кўчасидаги турар-жойда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин бартараф этилди. Натижасида 99 “б” сонли уйнинг том қисмларининг 110 кв.м. майдони ва 99 “в” сонли уйнинг том қисмининг 90 кв.м. майдони ёнган. Ёнғиннинг сабаби ва етган зарар қиймати аниқланмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech