Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари 142-сон ўрта мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказишди

2020 йил 26 ноябрь куни Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари бошқарма бошлғи полковник Атамурод Аҳмедов иштирокида 142-сон умумтаълим ўрта мактаб битирувчи синфлари ўқувчилари билан учрашув ўтказишди. Муҳокамада ишга жойлашиш масаласи кўриб чиқилди: мактаб ўқувчиларига келажакда қайси касб эгаси бўлишлари, қайси таълим даргоҳида ўқишни давом эттиришни хоҳлашлари ҳақида саволлар берилди. Туман ИИО ФМБ раҳбари вояга етмаганларга иш топишда ёрдам беришга тайёрлигини билдириб, бандлик қанчалик муҳимлиги ҳақида тўхталди. Тадбирда дин ташкилотлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, ҳамда меҳнат биржаси вакиллари фаол иштирок этишди. 

Учрашувга олий таълим даргоҳида ўқишни давом эттирмаган мактаб битирувчилари ҳам таклиф этилди. Улардан кўпчиликлари ишга жойлашмаган эдилар ва психологик ҳамда амалий кўмакка муҳтож эдилар. Ташкилотчиларнинг ёрдами билан ўсиб келаётган авлод ишга жойлашиш учун қаерга мурожаат қилишлари зарурлиги ҳақида маълумотга эга бўлдилар.