ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тадбирлар кўргазмали олиб борилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидаги махсус курслар бўйича тадбирлар давом этмоқда. Унда иштирок этаётган тарбияланувчиларни Ватанга муҳаббат, содиқлик, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат ҳиссида тарбиялаш, шунингдек, ҳарбий касбга қизиқтириш мақсадида ёшлар ИИББ ЖТСБ ППХБ отлиқ отряди ҳамда Кинология хизматида бўлишди. Масъул ходимлар бу хизматлар фаолияти, отларнинг, хизмат итларининг сақланиши, уларни турли йўналишлар бўйича ўқитиш-ўргатиш ишлари ҳақида қизиқарли маълумотлар билан бўлишдилар.Тадбир давомида иштирокчилар билан бир қаторда уларнинг ота-оналари билан ҳам чуқурлаштирилган психодиагностика амалиёти ўтказилиб, оиладаги ўзаро муносабатлар, ижтимоий муҳит, тарбия жараёни каби муаммолар ўрганилди. Ўрганишлар натижасида уларнинг психологик портрети шакллантирилди.Шунингдек, иштирокчилар пойтахтдаги “Ғалаба боғи” ҳамда  “Шон-шараф” музейидаги тарихий экспонатлар билан яқиндан танишгач, улар эътиборига “Жаннат – оналар оёғи остида” номли кинофильм намойиш этилди.Марказ тарбияланувчиларининг ҳарбий хизматга бўлган иштиёқларини кучайтириш, қизиқишларини имкон қадар қондириш мақсадида, шаҳар Мудофаа ишлари бошқармаси ҳарбий хизматчилари тарбияланувчиларни жалб этган ҳолда саф тайёргарлиги машғулотларини ўтказишди. Ёшлар саф тушунчаси, сафдан чиқиш, сафга қайтиш, ҳарбийча саломлашиш тартиби ва саф қўшиғини куйлашни ўргандилар.Ушбу тадбирнинг жонли ва кўргазмали олиб борилиши тарбияланувчиларда катта таассурот қолдирди.

30 Апрел 2024 йил

24

Бир гуруҳ ёшлар учун пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурсия ташкил этилди

Тошкент шаҳар ИИББ соҳавий хизматлари ходимлари томонидан ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг маънавий камолотини юксалтириш мақсадида турли тадбирлар, учрашувлар, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурсия, театр ва кинога саёҳатлар ташкил этилмоқда.Яқинда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан Миробод тумани Миробод маҳалласидаги бир гуруҳ ёшлар учун Ҳазрати Имом мажмуаси ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасига экскурсия ташкил этилди. Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф давомида болалар бугунги кунгача сақланиб қолган қадимий иншоотларни яқиндан кўздан кечиришди ва уларнинг тарихини ўрганишди. Ёшлар Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг миллий тикланиш ҳаракати – жадидчилик намояндалари ҳақида ҳикоя қилувчи ноёб кўргазма билан ҳам танишди.

30 Апрел 2024 йил

232

Интерактив хизматлар

Text to speech