27 Апрел 2024 йил 2328

Яшнобод туманида сайёр суд бўлиб ўтди

Пробация хизмати озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни аҳлоқан тузатиш, уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, такроран жиноят содир этишининг олдини олиш каби вазифаларини амалга оширади.

Яшнобод туман ИИО ФМБ пробация бўлими ташаббуси билан туман “Фидойилар” маҳалласида сайёр суд бўлиб ўтди.

Унда Яшнобод тумани ИИО ФМБ пробация хизмати назорати остида жазо муддатларининг маълум бир қисмини ўтаб, ҳозирда қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган ҳамда қатъий тузалиш йўлига ўтган 11 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан суд томонидан тайинланган жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Пробация хизматида ҳисобда турган фуқаролар билан жазони ўташ қоидаларига, белгиланган талаб ва чекловларга риоя қилмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида профилактик суҳбат ўтказилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech