21 Oktyabr 2019 Yil 1511

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари талончиликда гумонланувчи шахсни қўлга олишди

18-октябрь куни тахминан соат 03.00 да Чилонзор туманида 22 ёшли Шамсиддин Ш. “Нексия-2” русумли автомобилда таниши бўлган 25 ёшли Акбарали О. билан бирга бўла туриб, йўлдан 37 ёшли Тимур Х. ва 34 ёшли Рустам Г.ларни миндиришди. Йўловчиларни манзилларигача олиб бориб қўйишгач, Шамсиддин ва Акбарали йўловчилардан умумий миқдорда 750.000 сўмни тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (“Талончилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech