ИИББ ходимлари фахрийни Ватан ҳимоиячилари куни билан табриклашди

Байрам арафасида ИИББ ходимлари ички ишлар органлари фахрийларидан, Иккинчи жаҳон уруши йилларида тинчлик учун жанг қилганлардан ҳамда меҳнат фронти қатнашчиларидан хабар олишади. Уларнинг қаҳрамонликлари ва фидокорликларини ёдда тутиб, ҳолларидан хабар олиш – бугунги кун авлоди учун бурчдир.

Яқинда Шайхонтохур тумани ИИО ФМБ 5-ички ишлар бўлими ходимлари “Сархумдон” маҳалласи фаоллари билан биргаликда меҳнат фронти қанташчиси В. Мартыновни зиёрат қилишди. Улар Валентин Андреевични байрам билан табриклаб, у кишига эзгу тилаклар билдириб совғалар топширишди.