ИИББ ходимлари йўқолиб қолган қизчага яқинларини топишда ёрдам беришди

Кеча 6 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Алишер Навоий номидаги кутубхона ёнидаги янги йил арчаси яқинида йиғлаб турган қизни кўриб қолишди. “Йўқолиб қолдим, бувимни топиб беринглар” – дея йиғларди 5 ёшли Шохсанам. ИИББ ходимлари ҳамкасбларига рация орқали Шохсанам ва унинг бувисини белгилари ҳақида хабар беришди. Орадан беш дақиқа ўтгач, Шохсанам ва унинг бувиси Гулчехра Абдуллаевна бир бирларини қучоқ очиб қарши олишди.