14 Fevral 2019 Yil 1999

ИИББ терговчилари стресс ҳолати билан курашишни ва ёлғонни пайқашни ўрганишмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ психологлар гуруҳи мутахассислари томонидан ИИББ Тергов бошқармаси терговчилари учун “Терговчининг сўроқ қилиш кўникмалари ва психологик малакасини такомиллаштириш” мавзусида амалий тренинг ўтказилди.

Терговчининг зиммасига жиноятни мукаммал тарзда тергов қилиш ва адолатни ўрнатишда ишга холислик билан ёндашиш масъулияти юклатилган. Ҳар қандай хатога йўл қўйилган тақдирда жиноятчи жазосиз қолиши, унинг ўрнига эса айбсиз киши жазоланиши мумкин.

Тренинг давомида психолог кўникмаларини ошириш ва олинган билимларни сўроқ қилиш ва бошқа тергов жараёнлари давомида қўллаш бўйича машқлар ўтказилди.   

Шунингдек, тренинг давомида терговчиларга руҳий бардошлиликни сақлаш, тажовузкорона кайфиятда бўлган одамларнинг сиқуви таъсирига берилмаслик, ёлғон ва ҳақиқатни пайқаш, логикани қўллаш ҳамда маълум ва таҳлил қилинган аниқ маълумотга таяниш йўллари тушунтирилди.

Тренинг давомида терговчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларининг муҳимлигига алоҳида эътибор берилиб, юртимиз Президенти қайд этганидек, Ички ишлар органлари ходимлари халқ учун ҳимоячи бўлган тақдирдагина улар фуқаролар орасида обрў-эътибор қозонишиши қайта таъкидланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech