«Саховат ва кўмак»: Тошкент шаҳар ИИББ пандемия кунларида оғир шароитда қолган инсонларга ёрдам беришда давом этмоқда

Муборак Қурбон ҳайит арафасида Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари подполковник Атамурод Ахмедов бошчилигида қирқта оиладан хабар олиб, уларга озиқ-овқат тўпламлари тарқатишди. Хабар олинганлар орасида кам таъминланган ва кўп фарзандли оилалар, жисмоний имкониятлари чекланган инсонлар ҳамда ёрдамга муҳтож кексалар бор эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан карантин сабабли қийин аҳволда қолган фуқароларга ёрдам кўрсатиш тадбирлари давом этмоқда.