Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимларининг ёшлар билан ўтказган учрашувлари тўғрисида

Яқинда “Жарариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи полковник О. Муродовнинг уюшмаган ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ўсмирлар ва ёшлар орасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг сабаблари ва қурбонлари каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек ёшлар дуч келаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш масаласи ҳам кўтарилиб, ечим йўллари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари Г. Худайебрганов “Самарқанд Дарвоза” маҳалласида яшовчи фуқаролар билан учрашди. Учрашув доирасида ёшлар ва аёлларнинг муаммолари тингланиб, уларга ечим топиш бўйича тавсиялар берилди.