ППХ шахсий таркиби билан қонунчиликка риоя қилиш бўйича суҳбат ўтказилди

Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати бригадаси шахсий таркиби, Кадрлар бошқармаси масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент шаҳри бўйича Ўз хавфсизлик хизмати, ҳамда ИИББ Фахрийлар кенгаши аъзолари билан йиғилиш ўтказилиб, унда қонунбузарликларни олдини олиш ва хизмат интизомига риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида ходимларга хизмат вазифаларини бажариш вақтида фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, қонунга риоя қилишда ибрат бўлиш зарурлиги эслатилди. Ҳар қандай қонунбузарлик ва хизмат интизоми бузилиши ҳолатлари интизом кенгашида Кадрлар бошқармаси ва Ўз хавфсизлик хизмати вакиллари иштирокида муҳокама қилиниши қайд этилди. 

Тадбир якунида пенсияга чиққан 11 нафар ходимларга эсдалик совғалари топширилди. ППХ сафига эндигина қўшилган 18 нафар ёш ходимларга эса хизмат шаҳодатномалари топширилди.