ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Пойтахт ички ишлар органлари фахрийлари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармухамедов Тошкент шаҳар ИИББда пойтахтимиздаги ички ишлар фахрийлари билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказди.Ўтказилган мулоқотда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов, бош бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳам иштирок этди. Йиғилишда вазир ўринбосари мамлакатимизда кексаларга, жумладан, соҳа фахрийларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида сўз юритди. Жумладан, октябрь ойининг бошида уюштирилган “Кексалар ҳафталиги” доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда "Ноябрь — кексалар учун туризм ойлиги" давомида амалга ошириладиган ишлар билан таништириб ўтди. Шунингдек, ички ишлар органлари фахрийлар кенгашларининг фаолияти, хусусан, жорий қилинган илғор тажрибалар юзасидан фикр алмашилди.Ўз навбатида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси фахрийлар кенгаши масъулларининг жорий йилдаги ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг фахрийларнинг фикр ва таклифлари эшитилди.Ушбу жараёнда фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва санаторийларга йўлланмаларни кўпайтириш каби бир қатор масалалар кўтарилди.Шунингдек, устоз ва шогирд анъанасини кучайтириш, фахрийларнинг ҳаётий тажрибаси ва билимларидан ички ишлар органлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятида кенг фойдаланиш бўйича таклифлар билдирилди. Тадбир якунида фахрийлар учун байрам дастурхони ёзилди.

19 Октябр 2024 йил

114

Пойтахтимизда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишига қарши курашиш ойлиги доирасида профилактика тадбирлари давом этмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишига қарши курашиш ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.Куни кеча Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Тошкент шаҳри филиалида мазкур ойликка бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ички ишлар органлари ходимлари ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш муҳимлигини таъкидлаб, долзарб статистик маълумотлар ва қизиқарли фактларни тақдим этди. Муҳокама чоғида гиёҳвандликни олдини олишга қаратилган замонавий ёндашувлар, гиёҳвандлик воситаларига бўлган талабни камайтириш стратегиялари кўриб чиқилди. Ёшларда салбий таъсирларга нисбатан барқарор иммунитетни шакллантириш ва тарбиявий ишларнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.Яна бир тадбир Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти талаба-ёшлари билан ўтказилди. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари ёшлар ўртасида учраётган умумий муаммолар, жумладан, гиёҳвандликка қарши курашиш борасида сўз юритди. Шунингдек, кибержиноятчиликка оид масалалар ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.Бундан ташқари, Инха университетида тарғибот тадбири бўлиб ўтди ва талабалар ўртасида гиёҳвандлик воситаларининг зарари ҳақида профилактик суҳбат ўтказилди ҳамда ички ишлар органлари томонидан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва ноқонуний тарқатиш билан шуғулланган шахсларни қўлга олиш борасида олиб борилаётган ишлар акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.

19 Октябр 2024 йил

84

Акасига ҳавас қилиб

Турдибой аканинг фаолияти спорт билан боғлиқ бўлгани боис, фарзандларини спортга ошно қилди. Ёшликдан спорт билан чиниққан, жисмоний соғлом ва бақувват бўлиб вояга етган Баҳодир ички ишлар идораларига хизматга кирди. Унинг жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги хизматлари, ўзини тутиши, юриш-туриши, ҳарбий тартиб ва интизоми, мавқеи ва шижоатига ҳавас қилган Бекзод Усманов ҳам акасининг изидан боришга аҳд қилди. 2008 йилда Олимпия заҳиралари спорт мактабини эркин кураш йўналиши бўйича тамомлаган қаҳрамонимиз иккиланмай ҳужжатларини Тошкент шаҳар ИИББга топширди. Спорт устаси мақомини олган, жисмонан соғлом, иродаси мустаҳкам, интилувчан, дунёқараши шаклланган Бекзод имтиҳон ва синовлардан муваффақиятли ўтиб, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги “Қўриқлаш” бўлимида хизматни бошлади. Ёш ва зийрак, мақсади ва қарори қатъий бўлган Бекзодга катта сержант Одил Майлиев устозлик қилди. Унинг ёрдамида Бекзод хизмат кўникмалари, ўзига хос жиҳатларини ўзлаштириб, вазифаларини сидқидилдан бажариб келди. Хизмати давомида кўплаб ташкилот ва корхоналарда талон-тарожлик, хонадон ўғирликлари, безорилик каби жиноятларнинг олдини олишга муваффақ бўлди. Бунда унинг спорт маҳорати, чаққон ва абжирлиги иш берди. Оммавий  тадбирлар, тантаналар, байрамлар, халқ сайиллари, жамоатчилик гавжум жойларда қўлига эрк берган муштумзўр, зўравонларнинг шаштини кураш усулларини қўллаб жиловлашга, “қайноқ” бошларини “совутиб” қўйишга тўғри келган пайтлар ҳам кўп бўлган.2014 йилдан буён сафдор Бекзод Усманов пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ИИО ФМБ қўриқлаш ва хизмат кўрсатиш ходими лавозимида хизматни давом эттириб келмоқда.   Хизматдан бўш вақтларида ўз жисмоний мақомини йўқотмаслик, маҳоратини ошириш мақсадида спорт билан шуғулланишни канда қилмайди. Хизматлари давомида республика ИИВ ва Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан ташаккурномалар, фахрий ёрлиқлар ва бошқа мукофотлар билан тақдирланган. Уч қиз ва бир ўғилнинг отаси бўлган қаҳрамонимиз фарзандлар тарбиясига катта эътибор беради. Бўш вақтларида уларнинг таълим-тарбияси,  қизиқиши, машғулотлари, орзулари ҳақида суҳбатлашади. Касб танлашда ўзи адашмагани каби уларнинг ҳам адашмаслигини истайди. Агарда улардан бирида ички ишлар тизимида ишлаш истаги туғилса, қўллаб-қувватлашини таъкидлайди. Зотан,  Ватан тинчлик-осойишталигини сақлаш, халқи манфаатларига хизмат қилишдан кўра шарафлироқ ва юксакроқ вазифа йўқ.

18 Октябр 2024 йил

144

Сайёр қабуллар давом этмоқда

Кенгашган тўй тарқамас, деганларидек, кенгашиб иш қилиш бесамар кетмайди. Маҳаллани, унда яшовчи фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини, эҳтиёж ва манфаатларини тизимли ўрганиш ва ҳамкорликда уларга ечим топиш мақсадида жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ўз натижаларини бермоқда. Куни кеча пойтахтнинг 3-сектор раҳбари генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан Олмазор тумани «Зиёкор» маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда шунингдек туман ҳокими Азизхон Умархонов ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Унда 41 нафар шахслардан тушган 44 та мурожаатлар ўрганилиб, амалий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ўрганишлар натижасида уларнинг 19 таси жойида ижобий ҳал этилди. 8 таси бўйича малакали тушунтириш берилди. Қўшимча муддат талаб қиладиган 17 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра:  2 таси йўл-ҳаракат хавфсизлигига оид бўлиб, маҳалла йўлларида фуқаролар, айниқса болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли йўл белгилари ва чизиқларини ўрнатиш; 5 таси субсидия асосида уй-жой олиш; 15 таси терговга қадар текширув ва жиноят ишларини қайта кўриб чиқиш; 5 таси ишга жойлашиш, 1 таси ID картасини олишда амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалаларни ташкил этди.Ижтимоий масалалар бўйича тушган 10 та мурожаатлар ўрганилиб, жойида ижобий  ҳал этилди. Таъкидлаш жоизки, бу борадаги амалий ишлар тизимли равишда пойтахтимизнинг ҳар бир туманларида мунтазам давом эттириб келинмоқда.

18 Октябр 2024 йил

141

Интерактив хизматлар

Text to speech