18 Октябр 2024 йил 593

Сайёр қабуллар давом этмоқда

Кенгашган тўй тарқамас, деганларидек, кенгашиб иш қилиш бесамар кетмайди. Маҳаллани, унда яшовчи фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини, эҳтиёж ва манфаатларини тизимли ўрганиш ва ҳамкорликда уларга ечим топиш мақсадида жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ўз натижаларини бермоқда. Куни кеча пойтахтнинг 3-сектор раҳбари генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан Олмазор тумани «Зиёкор» маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда шунингдек туман ҳокими Азизхон Умархонов ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Унда 41 нафар шахслардан тушган 44 та мурожаатлар ўрганилиб, амалий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ўрганишлар натижасида уларнинг 19 таси жойида ижобий ҳал этилди. 8 таси бўйича малакали тушунтириш берилди. Қўшимча муддат талаб қиладиган 17 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра:  2 таси йўл-ҳаракат хавфсизлигига оид бўлиб, маҳалла йўлларида фуқаролар, айниқса болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли йўл белгилари ва чизиқларини ўрнатиш; 5 таси субсидия асосида уй-жой олиш; 15 таси терговга қадар текширув ва жиноят ишларини қайта кўриб чиқиш; 5 таси ишга жойлашиш, 1 таси ID картасини олишда амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалаларни ташкил этди.

Ижтимоий масалалар бўйича тушган 10 та мурожаатлар ўрганилиб, жойида ижобий  ҳал этилди. Таъкидлаш жоизки, бу борадаги амалий ишлар тизимли равишда пойтахтимизнинг ҳар бир туманларида мунтазам давом эттириб келинмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech