19 Октябр 2024 йил 1715

Пойтахтимизда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишига қарши курашиш ойлиги доирасида профилактика тадбирлари давом этмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишига қарши курашиш ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Куни кеча Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Тошкент шаҳри филиалида мазкур ойликка бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ички ишлар органлари ходимлари ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш муҳимлигини таъкидлаб, долзарб статистик маълумотлар ва қизиқарли фактларни тақдим этди. Муҳокама чоғида гиёҳвандликни олдини олишга қаратилган замонавий ёндашувлар, гиёҳвандлик воситаларига бўлган талабни камайтириш стратегиялари кўриб чиқилди. Ёшларда салбий таъсирларга нисбатан барқарор иммунитетни шакллантириш ва тарбиявий ишларнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Яна бир тадбир Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти талаба-ёшлари билан ўтказилди. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари ёшлар ўртасида учраётган умумий муаммолар, жумладан, гиёҳвандликка қарши курашиш борасида сўз юритди. Шунингдек, кибержиноятчиликка оид масалалар ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Инха университетида тарғибот тадбири бўлиб ўтди ва талабалар ўртасида гиёҳвандлик воситаларининг зарари ҳақида профилактик суҳбат ўтказилди ҳамда ички ишлар органлари томонидан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва ноқонуний тарқатиш билан шуғулланган шахсларни қўлга олиш борасида олиб борилаётган ишлар акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.


Барча янгиликлар

Text to speech