Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи полковник А.А. Ташпулатовнинг Рамазон ҳайити муносабати билан табриги

Ҳурматли ҳамкасблар! Азиз фахрийлар!

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсан ўзимнинг номимдан Сизни ва барча ички ишлар органлари ходимларини, фахрийлар ва маслаҳатчиларни ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила-аъзоларини меҳр-оқибат ва саховат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман!

Мамалакатимизда барқарор тинчлик-осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши муросасиз курашиш, унинг олдини олиш, қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек ниҳоятда шарафли ва масъулиятли вазифаларни амалга оширишда сизга улкан зафарлар ёр бўлсин!
Халқ манфаатларига хизмат қилишни бош мақсад деб билиб, мустақил юрт қўрғонининг ишончли посбони бўлишдек шарафга ҳар доим муносиб бўлишингизга тилакдошман!

Ушбу қутлуғ кунларда барчангизга яна бир бор сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик тилайман.

Тошкент шаҳар ички ишлар
бош бошқармаси бошлиғи
полковник А.А.Ташпулатов