IIBB yangiliklari:
Haydovchilar avtomobil kalitini o't oldirgichda qoldirmang!
24 Mart 2021 Yil 676

Qirg'iziston Respublikasi IIV delegatsiyasi Toshkent shahar IIBBga tashrif buyurdi

Қирғизистон Республикаси ИИВ делегацияси вазир милиция генерал-майори Улан Ниязбеков бошчилигида Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлишди.

Меҳмонларни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов кутиб олди. Қирғизистон ИИВ раҳбарига Тошкент ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг тузилмаси ва асосий вазифалари, ислоҳот ва истиқболдаги режалар ҳақида қисқача сўзлаб берилди.

Сўнг меҳмонлар навбатчилик қисми, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази ва яқинда очилган “Шон-шараф” музейи билан танишиб чиқишди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқармасининг масъул ходимлари таъкидлаганларидек, навбатчилик қисмида фаолиятни такомиллаштириш бўйича тўхтовсиз жараён олиб борилаётгани, янги услублар, ахборот-коммуникация технологиялари синалиб жорий этилмоқда.

Қирғизистон ИИВ делегациясининг алоҳида эътибори Ахборот мультимедиа маркази фаолиятига қаратилди. Мазкур марказ нафақат пойтахт ички ишлар органлари фаолиятини, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар профилактикасини ёритиш, фуқаролар ва ОАВни идора фаолияти ҳақида хабардор қилиш билан шуғулланади, балки тарқатилаётган ёлғон хабарларга раддиялар тайёрлаш, кенг тарқалган ҳодисаларга аниқлик киритиш билан ҳам шуғулланиши меҳмонларга сўзлаб берилди.

“Шон-шараф” музейига ташриф давомида меҳмонлар эътиборига ҳавол қилинган республика ички ишлар органлари шаклланишининг турли босқичларида ишлатилган форма кийимлари, авто- ва мототранспорт, мосламалар, махсус воситалар ва қуроллар экспозициялари уларда катта қизиқиш уйғотди.

Ташриф якунида томонлар ўзаро совғалар алмашиб, эсдалик учун суратга тушишди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech